Жаҳон

Энг яхши антиутопик асарлар ТОП—5 талиги

Ҳамма нарсани унутиб, чироқ билан кўрпа остига шўнғишни, вақт таъмини ҳис қилишни хоҳласангиз, унда дистопиялар танловига мурожаат қилиш вақти келди.

Энг яхши антиутопик асарлар ТОП—5 талиги

 

Ҳамма нарсани унутиб, чироқ билан кўрпа остига шўнғишни, вақт таъмини ҳис қилишни хоҳласангиз, унда дистопиялар танловига мурожаат қилиш вақти келди. Рўйхатдаги баъзи номлар фақат жанр мухлисларигагина маълум бўлиши мумкин, бу эса улар билан танишишга иштиёқни янада орттиради.

 

1. Жорж Оруэлл, «1984».  Романни ўқиб бўлгач, адабиёт бутун дунёни ўзгартириши мумкин, Оруэллга башорат қилиш инъоми берилган, деган ўйга борасиз. Бу китоб дунёнинг аксарият қисми муаллиф ярим аср аввал тасвирлаб берган қоидалар бўйича ҳануз яшаётгани ва бизнинг замон аввалгисидан сира фарқ қилмаслигини яққол кўрсатиб беради. Асар маълум бир тузум ҳақида эмас, балки ҳар қандай тоталитар деспотизм остида йиртқичларга айланадиган одамлар ҳақида. Бир сўз билан айтганда, ўқувчи энг яхши китоблар аллақачон билган нарсаларингиз ҳақида сўзлайди, деган хулосага келади. 

 

2. Рей Фредбери, “Фаренгейт бўйича 451 даража”. Фантастик жанрда ёзилган ушбу асар 1953 йилда чоп этилган. Асарда китоблар тақиқланган Америка жамияти ҳақида сўз боради. Бредбери ижодида йиллар давомида ўз долзарблигини йўқотмаган жамият ҳаётидаги ўткир ижтимоий муаммолар очиб берилган. Яъни, романнинг асосий мавзуси — китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни. Ёзувчи ушбу асари орқали ўқувчини мустақил фикрлаш, воқеаларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш қобилиятини йўқотган жамият билан таништиради.

 

3. “Ажиб янги дунё” — 1931 йилда башорат сифатида яратилган инглиз ёзувчиси Олдос Хакслининг сатирик дистопия романидир. Асар нашр этилганига бир асрдан сал камроқ вақт ўтган бўлсада, ҳақиқат ҳамон ўзгармаган. Роман дард ва қайғуга ўрин қолдирмаган жамият ҳақида ҳикоя қилади. Туғилганидан бошлаб, ҳар бир инсон жамиятдаги энг муҳим шахс эканлигига ишонтирилади. Ҳар ким ўзига керак бўлган имтиёзлар билан таъминланган. Асар "Қалбингиз оғриётган бўлса, дори ичинг ва сиздаги ёмон кайфиятдан асар ҳам қолмайди", деяётгандек бўлади. Яъни одамлар худдики идишларда яшайди. Ягона камчилик эса бу ерда ҳақиқат деган тушунчанинг ўзи йўқ.

 

4. Евгений Замятин, «Биз». Асар биринчи ва энг машҳур дистопиялардан бири саналади. Роман Европа жамиятига қарши норозиликни, боши берк кўчага кириб қолишни кескин рад этади. Замятин коммунистик жамиятнинг ёвуз карикатурасини чизади. Асар бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган. Муаллиф одамни бахтли бўлишга мажбурламаслик ҳақида огоҳлантиради. Яъни асарда инсон учун бахт нима эканига ҳеч ким тўлалигича жавоб беролмаслиги ўз ифодасини топган. Замятин унда мутлақ янги жамиятнинг келажакда рўй берувчи воқеаларини тасвирлайди. Ёзувчи идеал жамиятга интилиш нимага олиб келишини аниқ кўрсатмоқчи бўлади ва тўғри башорат ҳам қилади. Шу сабаб асар Совет ҳукумати томонидан таъқиб қилинган.

 

5. Энтони Бёржесс, “Заводной апельсин” (“Мурватли апельсин”). Мазкур асари орқали инглиз ёзувчиси, шоир, тилшунос ва бастакор Энтони Бёржесс замонасининг энг зиёли инсонларидан бири сифатида танилади. Китоб замонавий тоталитар жамиятнинг шафқатсиз сатираси ўлароқ ёзилган. Асар 15 ёшли ўсмир Алекс тилидан ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон талончилик, вандализм ва қотилликдан ҳаловат топади, охир-оқибат эса севимли машғулоти қурбонига айланади. Китобдан инсоннинг "эзгулик ва зўравонлик" тушунчалари ўртасидаги танлов эркининг аҳамияти ҳақида хулосалар чиқарасиз.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.