Жаҳон

Қорабоғ арманлари уйларини тарк этиши мумкин—Пашинян

Бош вазир Арманистон уларни қабул қилишга тайёрлигини айтди.

Қорабоғ арманлари уйларини тарк этиши мумкин—Пашинян

 

Тоғли Қорабоғ арманлари ўз уйларини тарк этишга қарор қилишлари мумкин, бунинг эҳтимоли катта. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян халққа мурожаати чоғида айтиб ўтди.

 

“Тоғли Қорабоғ арманлари ҳали ҳам этник тозалаш хавфига дуч келишмоқда. Сўнгги кунларда Тоғли Қорабоғга гуманитар ёрдам етиб келди, аммо бу вазиятни ўзгартирмайди”, — деди Пашинян.

 

Унинг қўшимча қилишича, расмийлар зарур ҳолларда Тоғли Қорабоғдан келган ватандошларни Арманистонга қабул қилишга тайёр.

 

“Агар саъй-ҳаракатлар аниқ натижа бермаса, ҳукуматимиз Тоғли Қорабоғлик биродарларимизни меҳр билан кутиб олади”, — деди у.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда яна бир кескинлик бошланди. Боку маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман қуролли кучлари йўқлигини таъкидлади. Ереван аҳолиси Арманистон ҳукумати биноси олдида норозилик намойиши ўтказиб, содир бўлган воқеада мамлакат раҳбарияти ва шахсан бош вазир Никол Пашинянни айблади.

custom img

Римда миграция масаласи бўйича қарама-қарши намойишлар ўтказилди

Парламент муҳокамасига киритилган “реэмиграция” ташаббуси фонида ўтказилган акциялар давомида хавфсизликни таъминлаш учун минглаб полициячилар сафарбар этилди.

custom img

Эрон АҚШ билан меморандумни Трампнинг туғилган кунида имзолашни рад этди

Теҳрон ҳужжат бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини билдириб, тақдим этилган таклифларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва техник жиҳатлари ўрганилаётганини маълум қилди.

custom img

Ғазода сулҳ эълон қилинганидан бери 983 киши ҳалок бўлди

2025 йил октябрда эълон қилинган сулҳга қарамай, Ғазода ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти. Сўнгги ҳужумлардан бирида бир киши ҳалок бўлди, умумий қурбонлар сони эса қарийб минг нафарга етди.

custom img

Эрон уран захираларига кириш йўлларини портлатиб, миналар ўрнатмоқда

Туннелларни қулатиш ва ҳудудларни миналаштириш бойитилган уранни кейинчалик текшириш, олиб чиқиш ёки қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштириши айтилмоқда.

custom img

Россияда авиация ёнилғиси тақчиллиги юзага келди

Самолётлар фақат парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмдаги авиакеросин билан таъминланмоқда.

custom img

Али Хоманаий 9 июл куни Машҳадда дафн этилади

4–9 июл кунлари Теҳрон, Қум ва Машҳадда Хоманаий билан видолашув маросимлари ўтказилади.

custom img

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постларида тирбандликлар юзага келиши мумкин

13 июн соат 21:00 дан 14 июн соат 08:00 гача Қозоғистон ахборот тизимларида узилишлар кузатилади.

custom img

АҚШ Фаластин футбол ассоциацияси президентига виза бермади

Жибрил Ражоуб FIFА томонидан Жаҳон чемпионатига таклиф этилган миллий футбол федерациялари раҳбарлари қаторидан жой олган, бироқ виза масаласи ҳал этилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"