Голливудда сценарийнавислар киностудиялар билан дастлабки келишувга эришди
Тез орада оммавий иш ташлаш тўхтатилиши мумкин.

Америка Ёзувчилар уюшмаси Кинофильм ва телевидение продюсерлари альянси (АМПТП) билан май ойи бошидан бери давом этаётган иш ташлашни тўхтатиш бўйича дастлабки келишувга эришди.
Америка Ёзувчилар Гилдияси (ВГА) маълумотларига кўра, уч йиллик шартнома шартлари беш кунлик қаттиқ музокаралардан сўнг келишиб олинди. Энди келишув гилдия раҳбарияти томонидан маъқулланиши керак, шундан сўнг у умумий овозга қўйилади ва қарор ижобий бўлса, иш ташлаш тўхтатилади.
11 мингдан ортиқ сценарий муаллифлари иштирок этган иш ташлаш 2 май куни бошланган эди, июль ойида эса бу намойишга актёрлар ҳам қўшилган. Касаба уюшмалари вакиллари компаниялардан иш ҳақини ошириш ва иш ўринлари кафолатини беришни талаб қилмоқда.







