Жаҳон

Украина Евроиттифоққа қачон қўшилади?

Кейинги ойда мамлакатнинг иттифоққа аъзолиги бўйича музокаралар бошланиши кутиляпти.

Украина Евроиттифоққа қачон қўшилади?

 

Келгуси ойдаёқ Еврокомиссия Украинанинг Евроиттифоқга кириши бўйича жиддий музокараларни бошлаши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Украинанинг ЕИ томон йўли қанчалик узоқ бўлмасин, музокаралар тез орада бошланади.

 

“Музокараларнинг бошланиши яхши, чунки бу вақт давомида Украина Европа фондларига қўшилиш ҳамда иқтисодий ривожланиш учун кредит ва грантлар олиш имкониятига эга бўлади. Дарҳақиқат, келаси йилдан бошлаб Украина Европа Иттифоқидан пул олиши мумкин бўлади”, - дейди Украина таҳлилий маркази президенти.

 

Музокараларни бошлаш учун Еврокомиссия оралиқ қадамлар сифатида баъзи устувор соҳаларда, жумладан, коррупцияда керакли натижалар талаб қилади. Европа Комиссияси ўз тавсиясини оммага эълон қилгандан сўнг Европа Иттифоқи раҳбарлари буни декабрь ойида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги йиғилишда тасдиқлашлари керак.

 

Ушбу босқичдан ўтгандан сўнг Украина 30 дан ортиқ соҳаларда, жумладан, қонун устуворлиги ва иқтисодиётда ислоҳотларни якунлайди, Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқлаштириш бўйича узоқ давом этадиган жараённи бошлайди.

 

Шу билан бирга, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Украинанинг иттифоққа аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. Унинг таъкидлашича, Украина албатта Европа Иттифоқига аъзо бўлади. Лекин бу мамлакатнинг тайёргарлигига яъни ислоҳотларни амалга оширишига боғлиқ. Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, айнан шу нуқтани амалга ошириш билан муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

 

Ҳеч ким ҳеч қачон мамлакат элитаси иштирок этган сиёсий ва коррупцион схемаларни ошкор этмайди, шунинг учун баъзи бир шов-шувли ишлар Европа Иттифоқига кириш учун мажбурий қурбонликка ўхшайди.

 

Шунингдек, бу талабни бажаришда ҳам муайян ютуқларга эришилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат коррупцияга қарши курашиш бўйича яна бир муҳим қадам ташлади – 2023–2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурини тасдиқлади.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида Украина аъзолик бўйича музокараларни бошлаш учун зарур бўлган етти шартдан иккитасини тўлиқ бажарган. Гап суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳақида кетмоқда. Украина ҳали бажариши керак бўлган шартлар орасида Конституциявий судни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ислоҳ қилиш, пул ювишга қарши кураш чоралари, олигархлар иштаҳасини жиловлаш ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни қабул қилиш киради.

 

Шундай қилиб, Украина доимий равишда талабларни бажариш ва Европа Иттифоқига мос келмайдиган нарсаларни тузатиш устида ишламоқда. Музокараларнинг бошланиши бу Украинанинг Иттифоққа аъзо бўлиши тез орада амалга оширилишини англатмайди.

 

Европа Иттифоқининг ўзи, ўн йилдан кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин бўлган мураккаб аъзолик мезонларини қисқартирадиган тезкор йўл йўқлигини айтади. Масалан, Хорватия блокка қўшилган охирги давлат бўлди ва 2013 йилда расман қабул қилинишидан олдин унинг аризаси 10 йил давомида кўриб чиқилган. Баъзи давлатлар ариза берилган кундан бошлаб 8-12 йил ичида тўлиқ аъзоликка эга бўлишган. Албания ва Шимолий Македония ҳам 2009 ва 2004 йилдан бери номзод мақомида. Черногория 10 йилдан ортиқ вақтдан бери ЕИга кириш бўйича музокаралар босқичида.

 

Шунга кўра, Украина 2030 йилгача Иттифоққа қўшилса ҳам, бу мамлакат учун яхши натижа бўлади. Шундай қилиб, ЕИга кириш тезлиги бўйича рекорд Швеция ва Финляндияга тегишли – мос равишда 3,5 ва 3 йил. Бироқ ариза топширишдан олдин ҳам бу мамлакатлар ЕИга қўшилиш учун кўплаб мезонларга жавоб беришди ва ҳатто турмуш даражаси бўйича кўплаб Европа Иттифоқи давлатларидан ўзиб кетишди.

 

Иттифоқдаги айрим давлатлар Украинанинг ЕИга кириш жараёнини секинлаштириши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда музокаралар жараёни узоқ давом этиши мумкин, чунки Европа Иттифоқининг барча аъзоларининг розилиги зарур. Агар ҳеч бўлмаганда Иттифоқининг бир аъзоси бунга қарши бўлса ҳам Украина ЕИга қабул қилинмайди. Шундай экан, Украинага Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўлиш учун камида 3 йил, катта эҳтимол билан 5-7 йил керак бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина Евроиттифоққа қачон қўшилади? | Zamon.uz