Жаҳон

Бенну астероидидан тупроқ олиб кетаётган капсула Ерга қўнди

NASA мутахассислари уни Ер учун энг хавфли астероид деб ҳисобламоқда.

Бенну астероидидан тупроқ олиб кетаётган капсула Ерга қўнди

 

АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA)нинг хабар беришича, 24 сентябрь куни эрталаб соат 10:52 да Бенну астероиди юзасидан олинган тупроқ намуналари бўлган капсула Американинг Юта штатига қўнди. Капсула 3,86 миллиард миля йўл босиб келган.

 

Иссиқликка чидамли қобиқ билан ҳимояланган, оғирлиги тахминан 46 кг ва диаметри тахминан 81 см бўлган капсула кутилганидан уч дақиқа олдин қўнди. Сўнгги 13 дақиқада у Ер атмосфераси бўйлаб 44 000 км/соат тезликда учган. Бир неча соат олдин у OSIRIS-REx зонди томонидан тахминан 102 минг километр баландликдан Ерга туширилди. NASA ҳисоб-китобларига кўра, капсулада 2020 йил октябр ойида астероиддан йиғилган тахминан 250 грамм тош бор. Энди бу намуналар тадқиқот учун NASA’нинг Ҳюстондаги (Техас) лабораторияларига етказилади. 200 га яқин олим 60 хил усул ёрдамида тадқиқот олиб боради. 

 

Маълумот ўрнида: Диаметри 550 метр бўлган Бенну астероиди орбитасининг Ерга яқинлиги, астероид ўлчами ва унда борлиги тахмин қилинаётган материаллар туфайли танланган. NASA мутахассислари уни Ер учун энг хавфли астероид деб ҳисобламоқда. Эҳтимол, яқин 150 йил ичида астероид Ерга яқинлашиши мумкин. 2016 йил сентябрида оғирлиги 2100 кг ва узунлиги 6 метр бўлган OSIRIS-REx учувчисиз космик аппарати Канаверал бурнидан учирилди, у 2018 йил декабрида самовий жисмга етиб келган. Шундан сўнг сиртни хариталаш, намуна олиш жойларини танлаш бошланди. NASA 2020 йил октябрь ойи охирида Бенну астероидида чанг ва тупроқ намуналари муваффақиятли олинганини эълон қилди. 

 

Бенну астероидидан олинган тупроқ Американинг «Аполлон» дастуридан кейин коинотдан Ерга олиб келинган энг йирик намуна эканига ишонилади. Олимлар қуёш тизимининг 4,5 миллиард йил аввал пайдо бўлиши ҳақида янги маълумотларни тақдим этишга умид қилмоқда. Лойиҳа қиймати тахминан 800 миллион долларни (750 миллион евро) ташкил этади. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Бенну астероидидан тупроқ олиб кетаётган капсула Ерга қўнди | Zamon.uz