Жаҳон

АҚШ Путинни Осиё — Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига таклиф қилмайди

Бу ҳақда Россия ТИВ элчиси маълум қилди.

АҚШ Путинни Осиё — Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига таклиф қилмайди

 

АҚШ Россия президенти Владимир Путинни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) саммитига таклиф қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ элчиси Марат Бердиев маълум қилди. 

 

Аввалроқ президент матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл Путиннинг ОТИҲ саммитига таклифини кутиши даргумон, Москва ҳозирча иштирок этиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилмаганини айтганди.

 

"Қўшма Штатлар икки томонлама каналлар орқали бизга бу йил бир қатор етакчиларни таклиф қилмоқчи эмаслигини маълум қилди, чунки уларга нисбатан санкциялар қўлланилади", — деди Бердиев.

 

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия томони Вашингтон билан тадбир мезбони сифатида ўз мажбуриятларини бажариши учун ҳамкорликни давом эттирмоқда.

 

"Мен, Россия Федерациясининг юқори лавозимли амалдори сифатида, улар билан фаол мулоқот қилдим ва яна бир бор Россия раҳбарига таклифнома юборишни сўраб мурожаат қилдим", — дея қўшимча қилди у.

 

Бердиев бу ҳолатни "афсусланарли" деб атади ва АҚШнинг Путинни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига таклиф қилмаслик ҳақидаги қарори “Америка томонининг ёмон нияти” ва “кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қарама-қаршилик ёндашувининг давом этаётганини кўрсатиши, соф иқтисодий форумни сиёсийлаштириш", дея қайд этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Путинни Осиё — Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига таклиф қилмайди | Zamon.uz