Суд Дональд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди
Суд қарорига кўра, собиқ президент молиявий ҳисоботларида ўз бойлигини йилига миллиардлаб долларга бўрттириб кўрсатганлиги учун жавобгардир.

Нью-Йорк штат суди АҚШ собиқ президентини кредитлар ва суғурта маблағларини ноқонуний тежаш мақсадида ўзининг Trump Organization оилавий холдинг компанияси активларини қасддан ошириб кўрсатганликда айбдор деб топди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2011 ва 2021 йиллар оралиғида Trump Organization оилавий холдинги «кредит ва суғуртанинг қулай шартларини таъминлаш ёки сақлаб қолиш учун» ўз активлари қийматини миллиардлаб долларга ошириб кўрсатган. Бундай фирибгарлик айбланувчиларга «ноқонуний жамғармалар ва ноқонуний даромадлар эвазига юзлаб миллион долларни» қўлга киритишга имкон берди, дейилади ҳужжатда.
Бош прокурор Летиция Жеймс Трамп учун 250 миллион доллар жарима сўраган. Собиқ давлат раҳбари ушбу фуқаролик даъвоси бўйича қамоқ жазосига маҳкум этилмайди. Трампнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни сиёсий сабабга эга ва 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишига тўсқинлик қилишга қаратилган деб атади.
Дональд Трампнинг мудофаа гуруҳи фирибгарлик айбловларини рад этиб, прокурорнинг даъвосида сиёсий мотив борлигини айтди.
Прокурор, ўз навбатида, Трамп ва унинг шериклари кредит ва суғурта бўйича яхшироқ шартларни олиш учун молиявий ҳисоботларни сохталаштирганини таъкидлади.







