Жаҳон

2024 йил 1 январдан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ўз фаолиятини тўхтатади

Бунга нима сабаб бўлган?

2024 йил 1 январдан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ўз фаолиятини тўхтатади

 

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси (ТҚР) тугатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Қарорни тан олинмаган республика раҳбари Самвел Шахраманян имзолади. Унга кўра, ТҚР 2024 йил 1 январдан тугатилади. 

 

Барча давлат идоралари тарқатиб юборилади, Қорабоғ ҳудуди тўлиқ Озарбайжон назоратига қайтди.

 

Маълумот ўрнида, 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда «конституцион режимни тиклаш» мақсадида «маҳаллий характердаги аксилтеррор тадбирлар» бошланганини эълон қилганди. 2020 йилдаги урушдан кейин ҳудудга жойлаштирилган россиялик тинчликпарвар кучлар бунга тўсқинлик қила олмади.

 

Икки кунлик ҳарбий ҳаракатлардан кейин Тоғли Қорабоғ ҳукумати армиясини тўлиқ қуролсизлантириш ва арман ҳарбий техникалари ҳудуддан олиб кетилишига рози бўлиб, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Тоғли Қорабоғдаги арман ҳарбийларининг мингдан ортиғи, Озарбайжон қуролли кучларидан эса 200 га яқин киши ҳалок бўлган.Озарбайжон ҳукумати Қорабоғда қоладиган арманларга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини кафолатламоқда. Лекин Қорабоғдаги ва Арманистондаги арманлар бунга ишонишмаяпти.

 

Еревандагиларнинг маълум қилишича, ўтган вақт ичида Тоғли Қорабоғда яшаб келган 120 мингга яқин этник арманлардан камида 47,1 минг киши аллақачон Арманистон ҳудудига ўтгани ҳақида маълум қилган. Одамлар ва уларнинг уй-рўзғор буюмлари билан тўлиб-тошган юзлаб автомобиллар, юк машиналари ҳамда автобуслар Озарбайжондан олиб келувчи тоғли йўллар орқали Арманистон томон ҳаракатланишда давом этмоқда.

 

24 сентябрдан бошлаб Тоғли Қорабоғ аҳолиси ҳудудни тарк эта бошлади. Арманистон ҳукумати пайшанба куни “65 минг 36 нафар мажбуран кўчирилганлар Арманистон ҳудудига кирганини” маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғда 120 мингга яқин арман истиқомат қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

2024 йил 1 январдан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ўз фаолиятини тўхтатади | Zamon.uz