Жаҳон

Ганира Пашаева вафот этди

Озарбайжон Миллий Мажлис Маданият қўмитаси раисига келиб чиқиши номаълум гипотоник хасталик ташхиси қўйилганди.

Ганира Пашаева вафот этди

 

Озарбайжон Миллий Мажлис Маданият қўмитаси раиси, депутат бугун ўзи даволанаётган Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.

 

Бу ҳақда депутатнинг оила аъзолари “Репорт” га берган баёнотида маълум қилишди.

 

Келиб чиқиши номаълум бўлган гипотоник хасталик ташхиси қўйилган Ганира Пашаева оғир аҳволи туфайли Марказий клиник шифохона тиббиёт ходимлари ва Туркиядан келган тиббиёт мутахассислари томонидан кўрилган барча чораларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.

 

Депутат 23 сентябрдан бошлаб соғлиғидаги жиддий муаммолар туфайли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган эди.

 

Маълумот ўрнида, Пашаева Ганира Аласгар 1975 йилда туғилган. Озарбайжон давлат тиббиёт университетининг педиатрия факултетини ва Боку давлат университетининг халқаро ҳуқуқ факултетини тамомлаган. 1998 йилдан ANS телекомпаниясида мухбир, муҳаррир, етакчи муҳаррир, бош муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, янгиликлар бўлими бош муҳаррири ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг 3, 4, 5 ва 6-чақириқлари депутати бўлган. Айни пайтда Миллий Мажлиснинг Маданият қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ганира Пашаева вафот этди | Zamon.uz