Ироқдаги тўйда яна фожиа юз берди
Бу гал юзлаб одамлар овқатдан заҳарланди.

Ироқнинг Киркук вилоятида бўлган тўйда оммавий овқатдан заҳарланиш содир бўлди. 262 киши шифохонага ётқизилган.
Полиция уч кишини ҳибсга олган. Улар меҳмонларни заҳарлашда иштирок этганликда айбланмоқда. Воқеа юзасидан махсус комиссия тергов олиб бормоқда. Журналистларнинг фикрича, оммавий заҳарланишга муддати ўтган озиқ-овқат сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ироқдаги тўйда ёнғин бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса қурбонлари сони 100 нафардан ошган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.







