Японияда ва Испанияда кузги иссиқлик тўлқини бошланди
Ҳозирда ҳарорат +40 даражага етган.

Куз келиши билан Испания ва Японияда янги иссиқлик тўлқини пайдо бўлди — ҳаво ҳарорати 40 даражага етди.
Яқин кунларда Испанияда иссиқ ҳавонинг янги тўлқини кутилмоқда. Давлат метеорология агентлиги маълумотларига кўра, дам олиш кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Кузнинг кейинги ойи ҳам антитциклон ва Саҳройи Кабирдан келадиган ҳаво массалари туфайли жуда иссиқ бўлади.
Йилнинг бу вақти учун рекорд даражадаги юқори ҳарорат Японияда ҳам қайд этилган. Ҳарорат +35 даража. Маҳаллий аҳоли иссиқдан ҳимояланиш учун соябонлардан фойдаланмоқда, ҳайвонот боғларида жониворлар учун вентиляторлар ўрнатилган.







