Япония йўталга қарши дори воситаларидан фойдаланишни чекламоқчи
Бу бўйича ССВ шифокорларга тавсиянома юборган.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб коронавирус ва грипп инфекцияларининг тарқалиши давом этаётганига қарамай, чекланган таъминот туфайли йўтални бостирувчи ёки балғамни тўхтатувчи воситаларни беморларга буюришни чеклашни сўрамоқда.
NHK телеканали маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони кетма-кет учинчи ҳафта, грипп эса кетма-кет бешинчи ҳафта ўсиб бормоқда. Оқибатда бир қатор ҳудудларда зарур дори воситалари билан таъминлаш муаммоси юзага келган.
Шу муносабат билан Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий маъмурият ва тиббиёт муассасаларига чекланган мавжуд дори воситаларидан фойдаланиш кунларини минимал миқдоргача чеклаш бўйича тавсиянома берди.







