Молдова қонунларни Евроиттифоқ стандартларига мослаштиришни бошлади
Мамлакат ташкилотга кириш бўйича музокаралар бошланишини кутмоқда.

1 октябрдан Молдова маҳаллий қонунчиликни Европа Иттифоқи стандартларига мос келадиган тарзда қайта кўриб чиқишни бошлайди, йил охирига қадар мамлакат ташкилотга кириш бўйича музокараларни бошлашни кутмоқда.
2022 йил август ойида Европа интеграцияси бўйича Миллий комиссия Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилишини тезлаштириш бўйича Европа Комиссияси томонидан таклиф этилган 9 та тавсияни амалга ошириш режасини қабул қилди ва тасдиқлади. Ушбу режа ҳукумат ва Европа Комиссияси вакиллари томонидан маъқулланди ва қонунларни Европа стандартларига мослаштиришни ўз ичига олган ҳар бир тавсия учун амалга ошириш муддатлари белгиланди.
Мамлакат ҳукумати томонидан 33 та ишчи гуруҳ тузилди, улар ўзларининг асосий йўналишлари бўйича маҳаллий қонунчиликни ўрганишлари ва миллий қонунлар Европа стандартларига мос келиши учун ўзгартиришлар лойиҳаларини тайёрлашлари керак эди. 1 октябрдан амалиётга ўтиш бошланади.
Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари 23 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Украина ва Молдовага иттифоққа қўшилиш учун номзод мақоми берилишини маъқуллаган эди.







