Жаҳон

Озарбайжон Гаага судида Арманистоннинг даъвосига жавоб берди

Озарбайжон томони Арманистонни ирқий нафрат уйғотганликда айблади.

Озарбайжон Гаага судида Арманистоннинг даъвосига жавоб берди

 

Озарбайжон Арманистонни Гаагадаги БМТ судида очилган даъво туфайли нафрат уйғотганликда айблади. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги спикери Айхан Ҳожизода маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, озарбайжонликларга нисбатан ирқий нафрат уйғотишга қаратилган бу суд жараёнлари мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Бу, шунингдек, Арманистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига тажовуз қилишга уринишларидан воз кечмаётганини билдиради.

 

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши мисолида бўлгани каби, Арманистон ўзининг маккор сиёсий дастурини амалга ошириш учун Халқаро Судни суиистеъмол қилмоқда. Арманистон жорий йилнинг ўзида учинчи марта судга мурожаат қилмоқда. Биз шуни таъкидлаймизки, Арманистон томонидан январь ва май ойида берилган аризалар судьялар томонидан бир овоздан рад этилган. Озарбайжон томони Арманистоннинг асоссиз даъволарига изчил жавобларни акс эттирувчи позицияни тақдим этади", - дейилади ТИВ баёнотида.

 

Шанба куни Арманистон Озарбайжонга қарши ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни бузганликда ҳамда Тоғли Қорабоғдаги арманларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айблаб, Халқаро судга даъво қилгани маълум бўлган эди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Озарбайжон Гаага судида Арманистоннинг даъвосига жавоб берди | Zamon.uz