Польша Германиядан товон ундиришга ваъда берди
Бу Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар билан боғлиқ.

Польшанинг WNP нашрига кўра, ҳукумат Германиядан Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун товон тўлашни талаб қилади.
Польша бош вазири ўринбосари Ярослав Качинский бу ҳақда ҳукмрон "Қонун ва адолат" партияси қурултойида ваъда берди.
"Бу нафақат молия масаласи, балки бизнинг қадр-қимматимизга ҳам тегишли. Бошқаларга пул тўлашганда, нега полякларга бундай қилишмайди? Бунинг учун курашишимиз керак", — дея таъкидлади у.







