Эрон янги учувчисиз дрон яратди
У электрон уруш тизими билан жиҳозланган.

Эрон Қуролли Кучлари электрон уруш тизими билан жиҳозланган ва барча синовлардан муваффақиятли ўтган Kamaan-19 номли янги учувчисиз учиш аппаратини тақдим этди.
"Kamaan-19 PUA биринчи марта қуролли кучлар сафига кирди. У жанговар миссияни бажарди ва бортдаги радар станциялари сигналларини бостириб, электрон уруш операцияларини муваффақиятли амалга оширди", - дейилади Эрон Қуролли кучлари баёнотида.







