Англия мактабларида телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш тавсия этилади
Англиядаги мактаб ўқувчиларининг тахминан 3/1 қисми дарс пайтида мобил телефондан фойдаланади.

Буюк Британия таълим вазири Джиллиан Киган Англия мактабларида мобил телефонларни тақиқлашни маслаҳат берди.
"Ушбу чора-тадбирлар бузғунчи хулқ-атвор ва онлайн безориликка қарши курашга ҳисса қўшади. Шунингдек, ўқувчилар эътиборини оширади”, — дейилади Буюк Британия таълим вазирлиги баёнотида.
Кун давомида, ҳатто танаффус пайтида ҳам мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш тавсия этилади.
Агар мактаб ушбу талабга жавоб бермаса, ҳукумат келгусида мажбурий қонунчилик актини қабул қилишни кўриб чиқади.
Британия Таълим вазирлиги аллақачон Франция, Италия ва Португалия мактабларида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаган бўлса, БМТ мактабларда смартфонлардан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Британия ҳукумати маълумотларига кўра, Англиядаги мактаб ўқувчиларининг тахминан учдан бир қисми (29%) дарс пайтида мобил телефондан фойдаланади.







