Жаҳон

"Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз"

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Коля Қирғизнинг жиноий гуруҳини огоҳлантирди.

"Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз"

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Тўқмоқ шаҳрида давлат қўмитаси янги биноси очилишида қатнашиб, жиноят олами вакилларига навбатдаги мурожаат билан чиқди. 

 

У аввалроқ турли тўдаларни жиноятга қарши кураш ҳақида огоҳлантирганини эслади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бу кураш давом этишини маълум қилди. Мурожаатида у Қамчи Қўлбоев атрофидаги одамларни тилга олди. 

 

"Мен криминал авторитет қуршовида бўлганларнинг барчасига расман маълум қиламан. Кимки қонунни бузишга, ноқонуний хати-ҳаракатлар қилишга уринса, қонун доирасида жазоланади. Қаттиқ жазоланади. Агар битта криминал бош кўтарса ҳам, унинг бошини кесиб ташлаймиз. Мен буни очиқ айтяпман. Шунинг учун яна бир бор эслатиб ўтаман. Агар криминал авторитетга яқин бўлган шахслардан кимдир қонунни бузишга уринса, биз уни қонун доирасида қаттиқ жазога тортамиз", — деди Тошиев. 

 

Унинг қўшимча қилишича, президент бошчилигидаги жамоа қатъий ҳаракат қилади. 

 

"Муҳтарам Садир Нурғўжўевич бошчилигидаги сиёсий жамоада мамлакатда қонун ўрнатиш, тартиб ўрнатиш учун барча сиёсий ирода бор. Биз буни бажарамиз. Кимдир давлат қонунларига бўйсунмаса, ўз қонунлари, схема ва тартибини ишлаб чиқса, улар қонун доирасида жазоланади", — деди Тошиев. 

 

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «қонундаги ўғри» Қамчи Қўлбоевни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Махсус операция давомида у йўқ қилинди. Давлат қўмитаси Қамча Қўлбоевга нисбатан бир қатор жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Текширувлардан бири қарама-қарши жиноий гуруҳ бошлиғи, Ду-Чингиз лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. 

 

5 октябрь куни криминал авторитет Қамчи Қўлбоев ўзининг ватани - Чўлпон-Отада дафн қилинди. 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

"Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз" | Zamon.uz