Жаҳон

Сурияда ҳарбий мактаб ўққа тутилди: 100 дан ортиқ қурбон бор

Дронлар ҳужуми ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этган битирув маросимида содир бўлган.

Сурияда ҳарбий мактаб ўққа тутилди: 100 дан ортиқ қурбон бор

 

5 октябрь куни Сурия ғарбидаги Ҳомс шаҳрида ҳарбий коллежга учувчисиз ўчоқлар ҳужуми оқибатида 112 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг маркази (SOHR). Ташкилот маълумотларига кўра, улар орасида 21 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Яна камида 120 киши жароҳат олган. 

 

 

Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, камида 80 киши, жумладан, олти аёл ва олти бола ҳалок бўлган, 240 га яқин киши жароҳатланган. Дронлар ҳужуми ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этган битирув маросимида содир бўлган. Reuters хабарига кўра, Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос маросимда иштирок этган, бироқ у ҳужумдан бироз олдин тадбирни тарк этган. 

 

 

Сурия ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Улар ҳужум учун жавобгарликни «қуролланган террорчи гуруҳлар» зиммасига юклаган ва «барча куч билан жавоб қайтаришга» ваъда берган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. Шу билан бирга, Идлиб вилояти аҳолиси Сурия армияси, эҳтимол, учувчисиз ўчоқлар зарбасига жавобан, оммавий бомбардимон қилгани ҳақида хабар бермоқда. SOHR маълумотларига кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, яна 30 га яқин фуқаро жароҳатланган. 

 

Бу вилоятнинг бир қисми «Ал-Қоида» билан алоқадор гуруҳ томонидан назорат қилинади. AFP эслатишича, ушбу гуруҳ ўтмишда Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланган. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Сурияда ҳарбий мактаб ўққа тутилди: 100 дан ортиқ қурбон бор | Zamon.uz