Европа давлатлари чегара назоратини кучайтирди
Бунга миграциянинг катта оқими сабабдир.

Ноқонуний муҳожирлар туфайли Европа давлатлари чегара назоратини жорий қилмоқда. Словакия Чехия, Полша, Австрия ва Германия шулар жумласидандир.
Германияда чегара назорати бир ҳафта олдин жорий қилинган. Бугун Венгрия билан жанубий чегарада текширувлар бошланди. Биргина ўтган ҳафта охирида Полша-Германия чегарасида 60 киши қўлга олинган. Булар Сурия, Афғонистон ва Эрон фуқаролари бўлиб, мамлакатга ноқонуний кириб келган. Полша Словакия билан чегарадаги темирйўл ва автомобиль пунктларини назорат қилади. Чехия чегарачилари ҳам сув йўлларини текширади. Худди шу чоралар Австрияда ҳам амал қилади.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 8 ой ичида Германиядан 220 минг киши бошпана сўраб мурожаат қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77 фоизга кўпдир. Чегара назоратлари қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум.







