Жаҳон

АҚШ томон янги миграция карвони йўлга чиқди

Минглаб венесуэлаликлар АҚШ чегарасига яқинлашиб қолди.

АҚШ томон янги миграция карвони йўлга чиқди

 

Венесуэладан келган муҳожирлар ўтиб бўлмайдиган ўрмон орқали АҚШ чегараси томон юришмоқда. 3000 киши кундузи ва кечаси тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.

 

"На очлик, на касаллик, на илонлар бизни тўхтата олмайди. Одамлар чарчаган. Биз тропик ўрмон бўйлаб 120 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтдик", дейди улардан бири.

 

Ноқонуний муҳожирлар дарёларни кесиб ўтишади, фақат узун навбат ҳосил бўлган назорат пунктларида тўхташади. Иммиграция хизмати ҳаммани ҳисоблайди ва рўйхатга олади.

 

Лотин Америкаси давлатларидан келган муҳожирлар доимий равишда штатларга боришга интилишади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, сўнгги олти ой ичида 400 мингдан ортиқ муҳожир мамлакатга ноқонуний кириб келган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ томон янги миграция карвони йўлга чиқди | Zamon.uz