Эквадор президентлигига номзодни ўлдирган гумондорлар қамоқхонада қатл этилди
Ҳамма маҳбуслар Колумбия фуқаролари бўлган.

Литорал қамоқхонасида Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вильявисенсиони ўлдиришда айбланган олти киши ҳалок бўлди, деб хабар берди қамоқхона хизмати.
“Ҳамма маҳбуслар Колумбия фуқаролари бўлиб, улар президентликка собиқ номзод Фернандо Вильявисенсионинг ўлдирилишида айбланган”, — дейилади Озодликдан маҳрум этилган катталар ва вояга етмаганларни комплекс парвариш қилиш миллий хизмати.
Маҳбусларнинг жасадлари қамоқхона павилъонларидан бирида топилган.







