Люксембург уй-жой инқирозини бошдан кечирмоқда
Мамлакатда янги тураржойлар қурилиши секинлашди.

Люксембург уй-жой инқирозини бошдан кечирмоқда. Мамлакатда янги уй-жойлар қурилиши секинлашган ва баъзи лойиҳалар ҳатто музлатилган. Шу муносабат билан бозорда чекланган миқдордаги уйлар ва квартиралар мавжуд.
Кўчмас мулк нархлари фақат ўсиб бормоқда. Бугунги кунда 1 квадрат метрнинг нархи 10 минг евродан бошланади. Бундан ташқари, фоиз ставкаларининг ошиши туфайли одамларнинг уйларни сотиб олишга қурби етмайди.
Ижара бозори ҳам босим остида. Герцоглик аҳолиси ҳозирги вазиятни ўзгартириш умидида тез-тез норозилик намойишларига чиқишмоқда.







