Жаҳон

Брендлар жанги

Буюк Британиянинг EasyJet авиакомпанияси мусиқий гуруҳни судга берди. Бунга гуруҳ номидаги "easy" сўзи сабаб.

Брендлар жанги

 

Буюк Британиянинг EasyJet авиакомпанияси мусиқий гуруҳни судга берди. Бунга гуруҳ номидаги "easy" сўзи сабаб.

 

Easy Life мусиқий гуруҳи ижтимоий тармоқда авиакомрпания уларни катта суд можаросига тортаётганини эълон қилди. Шунингдек, мусиқачилар бундай улкан корпорация олдида кучсиз эканини ҳам тан олган. Шунга қарамай, улар вазият устидан кулишга куч топмоқда.

 

"Концертга чипта олдим деб ўйлаб, Тенерифга арзон самолётда бориб қолган бўлсангиз, сиздан узр сўраймиз", дейилади гуруҳ хабарида.

 

Easy Life 2017 йилда пайдо бўлган гуруҳ бўлиб, 2021 ва 2022 йилларда чиқарилган икки альбом Британия рейтингларида иккинчи ўринни эгаллаган.

 

Йил бошида улар молиявий қийинчилик туфайли Шимолий Америка бўйлаб турнесини бекор қилди.

 

Гап шундаки, easyJet'га эгалик қилувчи EasyGroup компанияси савдо белгисидан фойдалангани учун қатор брендлар билан судлашган.

 

EasyGroup вакили фақатгина компания ва унинг асосчиси Стелиос Хаджи-Иоанну бу сўзга эгалик қилиши мумкинлигини билдирди.

 

2014 йилда компания асосчиси Стелиос Хаджи-Иоанну Netflixни Easy деб номланган комедик сериал учун судга бермоқчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, сериал номи Европанирг товар белгилари ҳақидаги қонунини бузади.

 

 

Барби можароси

 

1997 йилда Даниянинг Aqua гуруҳи Barbie Girl қўшиғини эълон қилган. У зудлик билан оммалашди. Аммо бу Mattel компанияси ҳуқуқшуносларига ёқмади. Компания худди шу номои пластик қўғирчоқни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Орадан ярим йил ўтиб Mattel MCA records лейблини судга берди.

 

Аризада айтилишича, компания Barbie номидан фойдаланишга рухсат бермаган.

 

Иш АҚШ аппеляция судигача етиб борди. Аммо судья Алекс Козински MCA фойдасига ҳукм чиқарди. У қўшиқ пародия экани ва конституцияга киритилган биринчи ўзгартириш билан ҳимояланганини айтди.

 

Mattel ишни АҚШ Олий судга олиб чиқишга уринди, аммо уринишлари бесамар кетди 

 

Ok Go ва суд

 

Американинг Ok Go рокерлар гуруҳи ҳам бир неча ой судма-суд югурган. Улар Post Food озиқ-овқат бренди билан курашди. Мазкур савдо белгиси 2011 йилда Ok Go номи билан тез тайёрланадиган бўтқа ишлаб чиқаришни бошлади. Гуруҳ 2008 йилдан бери бу сўз бирикмасига эгалик қилади.

 

Гуруҳ бу ҳақда Post Foods компаниясига мактуб ёзиб огоҳлантирди. Бунга жавобран компания мусиқий гуруҳни судга берди.

 

Аммо иккада тараф суддан олдин можарони ҳал қилишга келишиб олди. Адвокатлар эса Миннесота судига олдинги арзани бекор қилишни сўраб мурожаат қилди.

 

Якунда компания сайтидан шу номдаги мвҳсулотини бутунлай ўчириб ташлади. Суд харажатларини эса ҳамма ўзи тўлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Брендлар жанги | Zamon.uz