Миср полицияси исроиллик сайёҳларга ўқ узди
Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.

Мисрнинг Искандария шаҳрида полиция ходими Исроилдан келган сайёҳларга қарата ўқ узди. Оқибатда икки исроиллик ва бир мисрлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Воқеа Искандариядаги машҳур сайёҳлик маскани — Помпей устуни яқинида юз берган. Ҳужумда гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳужум ҳақидаги маълумотларни текширмоқда.







