Озарбайжон Арманистон билан муносабатларини яхшиламоқчи
Томонлар ўртасидаги учрашувга Тбилиси мезбонлик қилиши мумкин.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун Тбилисида йиғилиш ўтказиш имкониятини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда ҳарбий операция бошлаганди, унинг мақсадларидан бири тан олинмаган республиканинг барча органларини тарқатиб юбориш эди. Орадан бир кун ўтиб, Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси 2024 йил 1 январдан ўз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.
Степанакерт ва Боку ўртасида минтақанинг Озарбайжонга қўшилиши бўйича бир неча раунд музокаралар бўлиб ўтди. Шу билан бирга, 120 минг аҳолининг юз мингдан ортиғи Қорабоғни тарк этди.







