"Уйқудаги гўзал" синдроми ҳақида эшитганмисиз?
Британиялик аёл ушбу касалликка чалиниб, ҳатто тўйи куни ҳам ухлаб қолган.

Нюкасллик ҳамшира Белла Андреу 2016 йилда зиёфатда маст бўлганидан кейин Kleine-Levin синдромининг биринчи эпизодини бошдан кечирган.
Унга ўтган ойдагина шундай ташхис қўйилган. Аёл концертлар, дўстлар билан учрашувлар ва ҳатто ўзининг тўйи пайтида ҳам ухлаб қолади. Белланинг ҳисоблаб чиқиши бўйича у аллақачон умрининг бир йилини йўқотган.
Белла ҳар куни 20 соат давомида кетма-кет икки ҳафтагача ухлаши мумкин.
Касалхоналардаги кўплаб шифокорлар бу синдром ҳақида ҳеч қачон эшитмаган, ҳозирча уни даволаб бўлмайди.







