Жаҳон

Чикагода бир кунда юзлаб қушлар ҳалок бўлди

Улар шиша бинога бориб урилган.

Чикагода бир кунда юзлаб қушлар ҳалок бўлди

 

Чикагода мингга яқин кўчманчи қушлар конференция маркази биносига бориб урилиши оқибатида нобуд бўлди.

 

Қайд этилишича, қушларнинг оммавий нобуд бўлишига бир қанча ҳолатлар сабаб бўлган: миграция даври, ёмон об-ҳаво ва кўп қаватли бинонинг ёритилиши.

 

Одатда кунига 15 тагача қушлар бино билан тўқнашувда нобуд бўлишади, бу сафар қурбонлар 33 турнинг вакиллари бўлган.

 

Биргина АҚШда ҳар йили бир неча юз миллион қушлар шиша осмонўпар биноларга урилиш оқибатида ҳалок бўлади. Бунинг асосий сабаби шундаки, улар шишани етарлича яхши кўрмайдилар ва уларнинг олдида ҳалокатли тўсиқ борлигини тушунмайдилар.

 

Кечаси кўчиб юрадиган қушлар, айниқса майда чироқларни юлдузлар деб ўйлаши мумкин. Осмонўпар биноларнинг ёрқин чироқлари уларни ҳам ўзига тортади, ҳам чалғитади. Улар ё деразаларга урилади ёки чарчоқдан ўлгунча бинолар атрофида айланишади.

 

Экологларнинг таъкидлашича, биноларни ёритишни камайтириш орқали қушлар ўлимининг олдини олиш мумкин. Шунингдек, қушларга кўринадиган шишадан осмонўпар бинолар қуриш керак.

 

АҚШнинг бир қатор шаҳарлари қушлар миграцияси даврида биноларни ёритишни камайтирмоқда ёки бутунлай йўқ қилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Чикагода бир кунда юзлаб қушлар ҳалок бўлди | Zamon.uz