Ҳиндистон жанубидаги ёнғинда 14 киши ҳалок бўлди
Ёнғин пиротехника сотиладиган дўконда содир бўлган.

8 октябрь куни Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатида пиротехника сотиладиган дўконда ёнғин содир бўлди, натижада 14 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди.
Маълумотни маҳаллий полиция тасдиқлади.
Ҳодиса шанбадан якшанбага ўтар кечаси штатнинг Бангалор маъмурий ҳудудининг Аттибеле туманида содир бўлган.
Қурбонларнинг аксарияти ўша дўкон ходимлари.Полиция ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Ёнғиндан жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган.
Дўкон эгаси ва ер эгаси ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганликда айбланган.







