Жаҳон

Исроилда вазият ёмонлашган бир пайтда Байден зиёфат уюштирди

АҚШ президентининг бу иши республикачилар томонидан танқидга учради.

Исроилда вазият ёмонлашган бир пайтда Байден зиёфат уюштирди

 

АҚШ президенти Жо Байден Исроилда авж олган можаро вақтида Оқ уйда базм ташкил қилгани учун республикачилар томонидан танқидга учраган. 

 

Зиёфат Оқ уй ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган. Ҳудудда барбекю ва жонли концерт уюштирилган.

 

«Ҳамас америкаликларни гаровда ушлаб турганда, Жо Байден жонли мусиқа билан базм қилишни ёқтиради», — дейди Миссури штатидан республикачи сенатор Жош Холи.

 

«Исроил ҳужумга учраган пайтда Оқ уйда барбекю?» — дейди республикачи сенатор Ренд Полнинг ташқи алоқалар бўйича директори Жимена Баррето.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Ҳамас кучлари Исроил томон ракета отгани маълум қилинди. Ракета ҳужумларига жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазода ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроилда вазият ёмонлашган бир пайтда Байден зиёфат уюштирди | Zamon.uz