Португалия қироллик оиласида тўй
Малика Браганза адвокатга турмушга чиқди.

Португалия қироллик оиласи аъзоси Инфанта Мария Франсиска де Браганза адвокат Дуарте де Соуса Араужо Мартинсга турмушга чиқди. Бу Португалия қироллик оиласининг 25 йил ичидаги биринчи никоҳ тўйидир.
Қайд этилишича, Браган гертсоги ва герцогинясининг ягона қизи ўз севгилиси билан ўтган йили Шарқий Тиморда, Рамело тоғи чўққисида унаштирилган ва у билан тўрт йил аввал учраша бошлаган.
Тадбирда минглаб меҳмонлар иштирок этган. Уларнинг аксарияти хорижий қироллик оилалари аъзолари ва социалитлардир.
Эслатиб ўтамиз, Мария Франсиска де Браганза Португалия ва Алгарве қироллик тахтига даъвогарлар рўйхатида катта акаси шаҳзода Бейра ҳамда унинг укаси Порту гертсогидан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.







