Фаластин президенти Россияга бормоқчи
Ҳозирги шароитда бу ташриф муҳим.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофал маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин маъмурияти Москва билан ҳар куни алоқада бўлиб, ҳозирда президент Аббос ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.
"Биз Кремлдан, Россия томондан ташриф қачон бўлиши ҳақида расмий баёнот кутмоқдамиз. Жаноб Аббос Москвага келиши ҳақида келишувга эришилди", - деди элчи.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия Ҳамас ва Исроил ўртасида ҳужумлар бошлангач, Фаластинни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилганди.







