Жаҳон

Максим Галкин оиласи билан Исроилда қолади

У турмуш ўртоғи Алла Пугачёва ва фарзандлари билан бирга Исроил халқини шундай оғир дамларда қўллаб-қувватламоқчилигини айтди.

Максим Галкин оиласи билан Исроилда қолади

 

Таниқли россиялик юморист Максим Галкин Исроилда оиласи билан қолишини ва бошқа давлатга кўчиб ўтиш имкониятини ўйлаб ҳам кўрмаганини айтди. 

 

“Исроил учун оғир кунларда биз шу ердамиз ва имконият бўлса ҳам, кетиш ҳақида ўйламаганмиз. Аэропорт очиқ. Авиакомпаниялар хавф-хатар мавжуд бўлса ҳам учишни давом этмоқда, шунинг учун мамлакатдан кетиш имконияти бор. Лекин биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Турмуш ўртоғим Алла ва фарзандларимиз билан биргаликда Исроил халқини шундай оғир дамларда қўллаб-қувватламоқчимиз. Бу катта қайғу. Биз бирдамликни сақлаб турган халқнинг бир қисми эканимиздан фахрланамиз”, — деди у.

 

Шунингдек, Галкин Исроилда паспорт олиш учунгина яшамаётганини ҳам айтди.

 

“Нега фронтга бормадинг, деб сўрайдиганлар бор. Агар мен Исроил армиясида хизмат қилсам ва Исроилни ҳимоя қилиш учун асос бўлса, кетардим. Аммо мен бошқа йўл билан ёрдам бера оламан: қон топшираман. Биз мана шундай оғир дамларда Алла билан бирга русийзабон исроилликлар учун шу мамлакатда бўлишимиз муҳим, деб ҳисоблаймиз. Биз бу ерда фақат паспорт керак бўлгани учунгина яшамаяпмиз. Мен болаларимни иброний (иврит) тили мактабига бердим. Биз уларни Америка дипломатик мактабига юбориш имконига эга эдик. Лекин мен болаларим исроилликлар каби ибронийча гапиришларини хоҳлардим. Мен ҳам тил ўрганяпман”, — дея қўшимча қилди Максим Галкин.

 

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, мамлакат уруш ҳолатига ўтганидан сўнг бир қатор давлатлар ўз фуқароларни Исроилдан эвакуация қилишни бошлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Максим Галкин оиласи билан Исроилда қолади | Zamon.uz