Жаҳон

Афғонистонда яна зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 903 км жануби-ғарбда.

Афғонистонда яна зилзила бўлди

 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 11 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:42 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

 

Зилзила координаталари: 35,25 градус шимолий кенглик; 62,25 градус шарқий узунлик. 

 

Магнитуда м=5,2. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 903 км жануби-ғарбда.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Афғонистонда 6,2 магнитудали зилзила қайд этилганди. Унинг эпицентри 272 минг киши истиқомат қилувчи Ҳирот шаҳридан 42 км шимоли-ғарбда жойлашган. 

 

Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Биринчи зилзиладан кейин 4,3 дан 6,3 баллгача бўлган яна бир неча силкинишлар содир бўлди. 

 

Ҳодиса оқибатида 2400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қутқарувчиларнинг тахминича, одамлар вайроналар остида қолаётгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда яна зилзила бўлди | Zamon.uz