Ироқ Бош вазири Путиндан ёрдам сўради
Унинг фикрича, Россия раҳбари Ҳамас-Исроил можаросига реал ечим топа олади.

Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Россия президенти Владимир Путиндан Хамас-Исроил можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришни сўради.
“Жаноб Президент, мен БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган мамлакат президенти сифатида сиздан ҳақиқий ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо сектори муаммосига реал ечим топиш ташаббуси билан чиқишингизни сўрайман”, деди Ироқ Бош вазири.
Ал-Суданийнинг фикрича, бундай ташаббус ҳудудда зўравонлик авж олишининг янада жиддий оқибатларини олдини олиши мумкин.
Ал-Суданий ва Путин бир кун аввал Москвадаги музокараларда бўлаётган воқеаларни муҳокама қилишган. Путин давом этаётган эскалацияни АҚШ сиёсати муваффақиятсизлигининг яққол мисоли деб атади.







