Жаҳон

2023 йилнинг энг яхши фотосуратлари

Siena International Photo Awards фототанлови 2023 йил ғолибларини эълон қилди.

2023 йилнинг энг яхши фотосуратлари

 

Бу йил фотожурналист Салван Жоржнинг украиналик аскарнинг оиласи билан хайрлашаётгани тасвири "Йил сурати" деб тан олинди.

 

Мазкур расмлар 19 ноябргача Италиянинг Сиенасида кўргазмага қўйилади. Йилнинг энг яхши расмларини томоша қилиш учун Италияга бориш шарт эмас. Zamon.uz энг яхши расмлар фотогалереясини тақдим этади.

 

"Йил сурати": "Георгий", муаллиф - Салван Жорж.

 

 

Расм 2022 йилнинг 5 март куни олинган. Георгий Кебурия оиласини хавфсизроқ жойга - Львовга юбормоқда. Юзлаб одамлар поездга ўтиришга уринмоқда. Айни пайтда сурат қаҳрамонига ўхшаган эркаклар қолиб, ватанини ҳимоя қилиши керак.

 

"Саёҳат ва саргузаштлар": "Анъаналарга содиқлик", муаллиф - Шиджит Онден Чериат.

 

 

Ҳар йили қишда туябоқарлар Умм-аль-Қувайн (БАА)да туяларини денгизда чўмилтиради. Улар шўр сув жониворларни турли паразитлардан ҳимоялайди деб ҳисоблашади.

 

"Саёҳатлар ва саргузаштлар", фахрий сурат: "Сўнаётган Готипуа", муаллиф - Лукас Драгоне.

 

 

Готипуа - Ҳиндистоннинг Орисса штати аҳолисининг анъанавий рақс туридир. У асрлар давомида ўғил болалар томонидан ижро этиб келинган. Аммо бугунга келиб бу санъат тури унутилиб бормоқда.

 

"Документалистика ва фотожурналистика": "Херсонлик бола", муаллиф - Андраш Д. Хайду

 

 

2022 йилнинг 11 ноябрида украиналик аскарлар Херсонни Россия қамалидан қутқарди. 13 ёшли Глеб исмли бола Украина президенти Владимир Зеленский нутқини диққат билан тингламоқда. 

 

"Документалистика ва фотожурналистика", 2-ўрин: "Афғонистонда болалар меҳнати", муаллиф - Вейкен Оливер.

 

 

Суратда Чинаракдаги ноқонуний кўмир конида ишловчи болакай тасвирланган. Ҳар куни 10 ёшдан 60 ёшгача бўлган кончилар ҳаётини хавф остига қўйиб бу ерга ишлашга келади.

 

"Мафтункор чеҳралар": "Отишмада", муаллиф - Мэтт Макклейн.

 

 

10 ёшли Алина Стокс ва укаси, 5 ёшли Брайсон болалар учун қуролдан хавфсиз фойдаланиш дарсида.

 

"Мафтункор юзлар": "мухлислар", муаллиф - К Асад.

 

 

Бангладеш, 2022 йил 1 декабрь. Дакка университетига йиғилган минглаб мухлислар Аргентина ва Польша матчини катта экранда томоша қилмоқда.

 

"Табиат гўзаллиги": "Янги авлод", муаллиф - Фабио Савини.

 

 

"Табиат гўзаллиги": "Гигантнинг уйғониши", муаллиф - Франциско Негрони.

 

 

Суратда Чилидаги энг йирик Вильяррика вулқонининг фаоллашиши тасвирланган. Бунгача у 7 йил давомида уйқуда бўлган.

 

"Ҳайвонлар оламида": "Шерлар паради", муаллиф - Тори Хилли.

 

 

Замбиядаги саваннага қурғоқчилик мавсуми бошланиши билан шерлар атроф-муҳитга сингиб кетади. Тори уларни суратга олишга келганда икки қатор бўлиб юраётган шерлар тўдасига дуч келди.

 

"Ҳайвонлар оламида": "Гуллаётган тушлар", муаллиф - Мартин Грегус.

 

 

"Спорт": "Қўлингдан келса, мени тутиб ол", муаллиф - Сэмюэл Барнс.

 

 

АҚШ терма жамоаси аъзоси Грант Холлоуэй Белграддаги енгил атлетика жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. У 60 метрга тўсиқлар билан югуришни 7,29 сонияда якунлаб жаҳон рекордини янгилади.

 

"Спорт": "Булут", муаллиф - Фабрис Герен.

 

 

"Кўча тасвири": "Денгиз бўйида", муаллиф - Бенуа Сегален.

 

 

Франциянинг денгизбўйи шаҳарчаларидан биридаги ёқилғи қуйиш шохобчаси сувга сакраш учун трамплипга айланган. Бу ердан болалар сувга сакрашни амалга оширади.

 

"Сув остидаги ҳаёт": "Балиқ еяётган балиқ", муаллиф - Лилиан Кох.

 

 

Суратдаги балиқ овчининг чангалидан чиқиб, қочиб кетишга муваффақ бўлган.

 

"Сув остидаги ҳаёт", 2-ўрин: "Омма назорати", муаллиф - Энди Шмид.

 

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"