Энтони Блинкен Исроилга келди
АҚШ Давлат котибининг ташрифи нимани англатади?

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа сафари доирасида Исроилга келди. Бу ҳақда 12 октябрь куни Times of Israel газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат департаменти раҳбари Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху, президент Исаак Гертсог ва бошқа расмий шахслар билан учрашади.
Блинкен парвоз олдидан журналистлар билан суҳбатда Исроилга АҚШ президенти ва Америка халқи номидан “аниқ қўллаб-қувватлаш хабари билан” кетаётганини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, 13 октябрь куни давлат котиби Уммонга ташриф буюриб, у ерда Иорданиянинг юқори мартабали расмийлари, шунингдек, Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашади.







