Путин Жапаровни «Шон-шараф» ордени билан тақдирлади
Унга бу мукофот муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.

Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун «Шон-шараф» ордени билан тақдирлади.
"Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Нурғожоевич Жапаровни «Шон-шараф» ордени билан тақдирлаймиз", дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти айни дамда расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди, етакчи эртага МДҲ давлат раҳбарлари билан учрашади.







