Фаластин — Исроил уруши: она 7 нафар фарзандидан айрилди
Ғазода Исроил авиазарбаси оқибатида бир оиладан 7 бола ҳалок бўлди.

Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужуми оқибатида 9 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида 9 нафар фаластинлик, жумладан, бир оиладан 7 бола ҳалок бўлди.
Тиббий манбалар ва гувоҳлардан олинган маълумотларга кўра, Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида фаластинлик Ал-Беҳети оиласи яшайдиган уй зарар кўрган.
Ҳужум натижасида 9 киши, жумладан, бир оиладан бир она, ота ва 7 бола ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
Ҳаво ҳужумидан кейин Ал-Беҳети оиласи яшаган уй бутунлай вайрон бўлган, яқин атрофдаги бинолар ҳам зарар кўрган.
Исроил кучлари бу ҳужумни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз амалга оширган.





