Болгария парламенти Грузиянинг Европа Иттифоқига номзод мақомини олишини қўллаб-қувватлади
Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Болгария парламенти Грузиянинг Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини олишини қўллаб-қувватлаш декларациясини қабул қилди.
Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Болгария парламенти Грузияга ЕИ аъзолигига номзод давлат мақомини беришни қўллаб-қувватлайди - бу қонун чиқарувчи орган Грузия ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвилининг Софияга ташрифи чоғида кўпчилик овоз билан қабул қилинган тегишли декларацияда айтилади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, ҳужжат Грузиянинг Европа ва Евроатлантика интеграциясини қўллаб-қувватлашни билдиради, шунингдек, Грузия жамиятининг мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини кенг қўллаб-қувватлаши ЕИга бўлган хоҳишни бошқа алтернатива қилмаслигини таъкидлайди. Декларацияда Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети қўллаб-қувватланиши ҳам билдирилган.
Дарчиашвили жума куни Софияга келди ва у ерда Болгария ташқи ишлар вазири Мария Габриел билан учрашди.







