Туркиядаги меҳмонхонадан Россия дипломатининг жасади топилди
Россия ТИВ элчининг ўлимини тасдиқлади, бироқ воқеа тафсилотларини очиқламади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг умумий Европа ҳамкорлиги бўлими бошлиғи Николай Кобринетс Истанбул шаҳрининг Таксим туманидаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди.
Россиялик дипломат Истанбулга элчилар учрашуви учун келган. У йиғилишга келмавермагач, ҳамкасблари ундан хавотир олиб, меҳмонхона билан боғланишган. Ходимлар элчининг хонасига кирганда уни ўлик ҳолда кўришган.
Кобринетс юрак хуружидан вафот этгани айтилмоқда. Бунга аниқлик киритиш мақсадида жасад экспертизага олиб кетилган.
Россия ТИВ матбуот хизмати Кобринетснинг ўлимини тасдиқлади, бироқ нима сабаб бўлганини очиқламади.







