Жаҳон

Ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари эълон қилинди

Суратларни бир неча йиллик меҳнат ва сабр натижаси дейиш мумкин.

Ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари эълон қилинди

 

Атрофимизни ўраб турган олам турли мўъжизаларга бой. Уларни тасвирларга муҳрлаш учун табиат фотографлари бир неча соатдан бир неча кунгача сабр қилишига тўғри келади.

 

"Ёввойи табиат фотографи-2023" танлови ғолиблари эълон қилинди. Унда эълон қилинган суратлар ҳам бир неча йиллик меҳнат ва сабр натижасидир. Қуйида уларнинг энг яхшилари билан бўлишамиз.

 

Танлов ғолиби

 

Бир қарашда тасвир ўзга сайёра кўринишига ўхшайди. Аммо олтин тўп устидаги учта балиқдан билиш мумкинки, расм сув остида олинган. Унинг муаллифи Лоран Бальеста расмда қисқичбақага ҳамроҳлик қилаётган балиқларни тасвирлаган.

 

 

Ҳакамлар ҳайъати тақасимон қисқичбақани табиий маконида учратиш ноёб ҳодиса бўлгани учун ҳам бу расмни ғолиб деб топди.

 

Лоран 2021 йилда ҳам сувости тасвири учун бош совринга эга бўлганди. У 59 йиллик танлов тарихида икки марта ғолиб бўлган биринчи инсон бўлди.

 

"Ёввойи табиатнинг ёш сураткаши-2023"

 

Бу йил танлов қатнашувчилари орасида энг ёши 17 ёшли Кармел Бехлер бўлди. У "Йўл ёқасидаги уккилар уйи" номли расм билан танловда қатнашди. Расмда йўл ёқасида вайронага айланган бино тасвирланган. Фақат эътибор билан қараган инсон унда уккиларни кўриши мумкин.

 

 

Ҳакамлар ҳайъати раиси Кэти Моран: Бу сурат композиция ва мазмуни бўйича бир неча қаватдан иборат. Бир вақтнинг ўзида у жониворлар яшаш ҳудудлари бузилаётгани ва уларнинг янги шароитга кўникишини кўрсатади.

 

Расм муаллифи Кармел 11 ёшидан бери фотография билан профессионал шуғулланиб келади.

 

"Жониворларнинг кутилмаган ҳаракатлари" йўналишида 3 та ғолиб сурати эълон қилинди.

 

Биринчи расмда косаткалар ов тактикаси дрондан суратга олинган. Учта кит муз бўлаги устидаги тюленни сув оқими билан уриб туширишга уринмоқда. Мазкур сурат британиялик Берти Грегорийга машҳурлик олиб келди. Бу расмни олиш учун у 2 ойлик экспедицияга борган.

 

 

"Қушлар хулқи" йўналишида франциялик Адриан Лалагю ғолиб деб эълон қилинди. Унинг суратида Гвиана космик маркази ўртасидаги тропик ўрмон тасвирланган. Қушлар тўдаси олдидан ўтиб кетаётган бўғма илонни кузатмоқда. Бу расмни олиш учун фотоқопқон ўрнатилиб, ярим йил кутилган.

 

 

Учинчи расм эса Ҳиндистондаги Анамалай йўлбарслар қўриқхонасида олинган. Аммо унда йўлбарслар эмас, ёнар қўнғизлар ҳаракати тасвирланган. Муаллиф Шрирам Мурали 19 сонияли экспозицияларни битта суратга жамлаган.

 

 

Табиатдаги бошқа ноодатий портретлари

 

Бутун ўрмонга спораларини тарқатаётган қўзиқорин расмини олиш учун махсус техника талаб қилинган. Грециялик фотограф Агтрастос Папацанис бунинг учун кушум фото-соябондан фойдаланган. Расмдаги қўзиқорин қалпоғи остидаги жабралари ёрдамида спораларини атрофга сочади. Миллиардлаб зарралар ҳаво ёрдамида атрофга тарқалади ва кўпаяди.

 

 

Чакалакзордан эҳтиёткорлик билан чиқиб келаётган тапир расми портрет йўналишида иккинчи ўринга лойиқ топилди. Унинг муаллифи - ҳиндистонлик Вишну Гопал.

 

 

Голландиялик Леннарт Ферхёйвель соҳилга чиқиб қолган косатканинг сўнгги нафасларини камера хотирасига муҳрлади. Расмдаги косатка аввал ҳам соҳилга чиқиб қолган. Ўшада у қутқариб қолинган эди, аммо орадан бироз вақт ўтиб у яна қуруқликка чиқиб қолган. Бу сафар у нобуд бўлган. Жасад текширилганда жонивор нафақат сувсизлик, балки касалликдан ўлгани аниқланди.

 

 

Ёввойи табиат фотографи танлови ғолибларининг асарлари 2024 йилнинг 30 июнигача Лонбтн табиат музейида кўргазмага қўйилади.

 

Кейинги йил учун суратлар қабули эса шу йилнинг 16 октябридан 7 декабргача давом этади.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"