Афғонистонда кетма-кет 2 та зилзила кузатилди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 962 км жанубий-ғарбда.

Бугун, 15 октябрь куни Афғонистонда кетма-кет иккита зилзила кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 08:36 да 5,5 магнитудали, соат 08:56 да 5,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилган.
Икки зилзила 150 км чуқур ёриқда юз берган. Унинг кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилмаган.







