Жаҳон

Илҳом Алиев Қорабоғ марказида Озарбайжон байроғини кўтарди

Аввалроқ, Алиев Қорабоғ ҳудуди бўйлаб сафари чоғида Агдер шаҳри ва Сарсанг сув омбори ҳудудида давлат байроғини кўтарганди.

Илҳом Алиев Қорабоғ марказида Озарбайжон байроғини кўтарди

 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғ маркази — Боку Хонкенди деб атайдиган Степанакертда давлат байроғини кўтарди.

 

 

Президент нутқ ҳам сўзлади, дея қўшимча қилди Озарбайжон раҳбари идораси. Тадбирнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. Қорабоғ ҳудуди бўйлаб сафари чоғида Алиев аввалроқ Агдер (арманча номи Мартакерт) шаҳри ва Сарсанг сув омбори ҳудудида Озарбайжон байроғини кўтарган эди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон 19-20 сентябрь кунлари асосан этник арманлар истиқомат қиладиган Қорабоғда, Боку маълум қилганидек, «конституциявий тузумни тиклаш» мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказди. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида Озарбайжон ушбу баҳсли ҳудуд устидан назорат ўрнатди. 28 сентябрь куни Қорабоғ «раҳбари» 2024 йил 1 январдан бошлаб тан олинмаган республиканинг мавжудлигини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

 

Икки ҳафта ичида деярли бутун арман аҳолиси - 100 мингдан ортиқ киши Қорабоғни тарк этди. 5 октябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

 

 

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.