Жаҳон

"Биз тинч аҳолига, жумладан, ҳамкасбларимизга қарши ҳужумлар ва қирғинларга қатъий қаршимиз"

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.

"Биз тинч аҳолига, жумладан, ҳамкасбларимизга қарши ҳужумлар ва қирғинларга қатъий қаршимиз"

 

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармасининг бошлиғи Профессор Фаҳреттин Альтун кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиқди ва қуйидагиларни таъкидлади:

 

"Жойларда мухбирлар, журналистлар ва ахборот воситаларига нисбатан зўравонлик ҳолатларидан чуқур хавотир ва қайғудамиз. Улардан баъзилари ҳақиқат йўлида ҳаётларини йўқотдилар. Биз тинч аҳолига, жумладан, ҳамкасбларимизга қарши ҳужумлар ва қирғинларга қатъий қаршимиз.

 

Ҳақиқатга путур етказиш ва ҳудуддаги фактларни яшириш мақсадида мухбирларни нишонга олишга ҳеч қандай баҳона йўқ. Ҳурматга сазовор ва муносиб журналистика соҳаси кенг жамоатчилик эътиборидан четда қолган ҳақиқатларни акс эттириш орқали тинчликка хизмат қилиши мумкин.

 

Ижтимоий тармоқлардаги ахборот курашлари бизнинг аниқ маълумотларга киришимизга хавф туғдиришда давом этмоқда. Уюшган гуруҳлар доимий равишда ҳақиқатни бузувчи ёки уйдирувчи ёлғон ахборот берувчи гуруҳлар фаолиятини олиб борадилар. Бундай кескин даврда барча оммавий ахборот воситалари фақат тасдиқланган маълумотларни тақдим этиши шарт.

 

Биз барча оммавий ахборот воситалари ва мухбирларни нотўғри маълумот тарқатиш кампанияларига кўпроқ эътибор беришга ва бутун дунё бўйлаб жамоатчиликни манипуляция қилиш орқали ўз жанговар мақсадларига хизмат қилишга уринаётганларга нисбатан ҳушёр бўлишга чақирамиз.

 

Жасоратли журналистлар уруш майдонларидан ҳақиқатни кўрсатиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўяётган бир пайтда, ахборот ташкилотлари таҳририятлари жуда муҳим роль ўйнаши керак. Улар тўғри ҳисобот беришлари ва ёлғон ахборот берувчи гуруҳларга қарши туришлари керак.

 

Телерадиокомпаниялар тўғри маълумот тарқатиш ва ҳақиқатни талаб қилиш орқали тинчликка ҳисса қўшиш учун ҳаракат қилишлари керак. Улар тажовузкор риторикани диққат билан кузатиб боришлари ва ўзларининг жанговар мақсадларига хизмат қилиш учун янгиликлар узатувчи ташкилотларидан фойдаланишга интилаётганларга эфир вақтини бермасликлари керак.

 

Ҳақиқат йўлида ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳудуддаги ҳамкасбларимиздан барчамиз абадий миннатдормиз. Айнан улар тўғри хабарларни жойларда кузатиб бориш орқали тинчликка хизмат қилишнинг муҳим аҳамиятини чинакам англаб етганлардир.

 

Биз инсоният учун улкан имкониятларни очиб берган ахборот асрида яшаяпмиз. Шу билан бирга, у ёмон актёрлар томонидан қўлланиладиган ҳақиқатни йўқ қилишнинг ўта хавфли усулларини олиб келди. Биз ҳақиқат ва тинчлик учун биргаликда туришимиз ва курашишимиз керак".

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.