Ўзбекистон

Журналист ва тасвирчини калтаклаган шахсга суд ҳукми ўқилди

Ҳолат кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлганди.

Журналист ва тасвирчини калтаклаган шахсга суд ҳукми ўқилди

 

2023 йилнинг 12 август куни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қулаган эди. Ҳолатни ўрганиш учун борган “Зўр ТВ” журналисти ва тасвирчиси қаршиликларга учраб, калтаклангани кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлганди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳам расмий муносабат билдириб, ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилгани ва Нодир Эшниёзов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилганини маълум қилган эди.

 

Бугун, 6 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Зўр ТВ” ходимларини калтаклаган шахсга ҳукм ўқилди. Унга кўра, судланувчи Нодир Эшниёзов Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга дастлаб 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукмнинг шартлилиги эълон қилинди ва айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди.

 

Шунингдек, судланувчидан етказилган зарар учун 23 755 641 сўм маблағ ҳам ундириладиган бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.