Ўзбекистон

"Жадидларнинг эзгу қарашлари бизга умид ва илҳом беради"

Айни кунларда пойтахтимизда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

"Жадидларнинг эзгу қарашлари бизга умид ва илҳом беради"

 

“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференциясида иштирок этаётган Туркистон ва Озарбайжонни ўрганиш маркази раҳбари Меҳмет Тутунчу туркий халқларнинг илк ўрта асрлардан то бугунги кунгача бўлган тарихий йўлини харитага жойлаштирганликларни айтиб ўтди.

 

"Тошкентда ташкил этилган ушбу конференцияни жуда муҳим деб ҳисоблайман ва унинг аҳамиятини юқори баҳолайман. Чунки Ўзбекистон 100 йилдан сўнг илк бор жадидларни бу қадар яқиндан таниш, уларнинг фаолиятига бу қадар чуқур назар солиш имконига эга бўлди. Анжуманнинг асосий аҳамияти – бугунги Марказий Осиё давлатлари мустақиллиги ғоясини юз йил аввал илгари сурган жадидларнинг такроран тарих саҳнасига чиқишига имкон яратилди. Улар шу ғоя учун оғир замонда оғир курашларни бошдан кечирдилар, лекин ўзлари орзулари рўёбини кўра олмадилар. Бугун биз бу анжуманда бир миллат, бир давлат сифатида жадид боболаримизнинг ватанпарварлик, инсонпарварлик ғоялари қайта жонланганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу туйғу бизга янги марраларни забт этишимизда йўл кўрсатишига ишонамиз. Туркий халқларнинг илк ўрта асрлардан то бугунги кунимизгача бўлган тарихий йўлини харитага жойлаштирдик. У ерда жадидлар фаолияти ҳам яққол акс этган. Бундай нуфузли конференцияда қатнашаётганимдан ва ушбу харитани иштирокчиларга тақдимот қилганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президентнинг табрикларини эшитиб, мамнун бўлдим. Биз – неча йиллардан буён Туркия ва Европада яшаб келаётган турклар доим туркий халқларнинг ҳур, мустақил бўлишини орзу қилиб яшадик. Мана, бугун айни шу ерда биз бир пайтлар тақиқ ва таъқиб қилинган фикрлар, шахслар яна ёруғликка чиққанини, қадр топаётганини кўриб турибмиз. Жадидларнинг эзгу қарашлари бизга умид ва илҳом беради, улар ўлган бўлса ҳам, уларнинг ғоялари ўлмайди, бизнинг мақсадимиз шу ғояларга ҳаёт бахш этиш – Ўзбекистон Президенти ҳам ўз табригида шу жиҳатларга эътибор қаратгани қувонарли".

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.