Ўзбекистон

Нима учун пойтахтдаги ер усти пиёдалар ўтиш жойларидаги лифт ва эскалаторлар ишламайди?

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида бу ҳолатга изоҳ берилди.

Нима учун пойтахтдаги ер усти пиёдалар ўтиш жойларидаги лифт ва эскалаторлар ишламайди?

 

Сенаторлар аҳолини қийнаётган муаммоларни кўтаришда давом этиб, Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Тошкент шаҳри йўлларидаги ер усти пиёдалар ўтиш жойларидан (кўприклар)да лифт ва эскалаторлар ишламаслиги туфайли пиёдалар, айниқса кексалар, ҳомиладорлар, ёш болалилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар турли қийинчиликларга дуч келаётганига тўхталди.

 

Хусусан, Муқимий ("Новза" метро бекати), Абдулла Қодирий кўчаларидаги кўприкларда лифт ва эскалаторлар ишламаслигини, Муқимий ва Лутфий кўчалари кесишмасидаги 2 та кўприк ва Шота Руставели кўчасидаги кўприкда лифт ёки эскалаторнинг ўзи йўқлигини алоҳида таъкидланди.

 

Чиндан ҳам ушбу масала долзарб эканлигини куни кеча ижтимоий тармоқда ушбу масалага оид видео ҳам тарқалди. Унда одамлар, айниқса кексаларимиз, ёш болалилар ва ногиронлиги бўлган шахслар кўприклардан ўтишда қийналаётгани ва табиийки, норози бўлаётганини кўриш мумкин. Мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакилларининг изоҳлари эшитилди.

 

Кўприклар аҳолига қулайлик яратиш учун қурилганлиги инобатга олиниб, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга вазифалар юкланди.

 

Муҳокамалар давомида ушбу масала Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси назорати остида бўлиши алоҳида таъкидланди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.