Жаҳон

Трампнинг Нью-Йоркдаги осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин

АҚШ собиқ президенти 355 миллион доллар жаримага тортилган.

Трампнинг Нью-Йоркдаги осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 355 миллион доллар жарима тўламаса, унинг активлари, жумладан осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори Летитиа Жеймс маълум қилди.

 

“Агар унинг жаримани тўлаш учун маблағи бўлмаса, биз қонуний механизмларни ишга туширамиз ва судьядан унинг активларини мусодара қилишни сўраймиз”, — деган бош прокурор.

 

16 февраль куни Нью-Йорк суди Трампни фуқаролик фирибгарлиги бўйича айбдор деб топди. Ҳокимият сиёсатчи ва унинг кўчмас мулк компаниясига 355 миллион доллар жарима тўлашни маълум қилган. Бундан ташқари, Трампга Нью-Йоркда рўйхатдан ўтган ҳар қандай корпорацияда директор ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгаллаши уч йилга тақиқланган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.