Жаҳон

Ғарбий Қозоғистонда 750 киши эвакуация қилинди

2 апрель куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ғарбий Қозоғистонда 750 киши эвакуация қилинди

Ғарбий Қозоғистон вилояти Теректинский тумани Подстепное қишлоғи ва Уралскда 750 киши эвакуация қилинди.

 

– Далалардан катта ҳажмдаги эриган сувнинг Ўзинкўл сув омборига оқиб тушиши туфайли унинг тошиб кетиши ва Ғарбий Қозоғистон вилояти Теректин туманидаги Ўзинкўл қишлоғини сув босиши хавфи мавжуд. Шу муносабат билан Теректин туманидаги Подстепное қишлоғи ва Уралск шаҳрида аҳолини эрта эвакуация қилиш ишлари олиб борилди. Ҳаммаси бўлиб 750 киши эвакуация қилинди, шу жумладан. 230 нафар бола, - дея хабар берди Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 

Сув тошқини олдини олиш ва эвакуация қилиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, ички ишлар бўлимининг 112 киши ва 39 бирлик турли техникаси жалб этилган. Сув омбори тўғонининг корпусини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда, ишлар давом этмоқда.

 

Ўзинкўл сув омборида ўпирилиш содир бўлган тақдирда Ўзинкўл, Юбилейное, Кемер, Жана Омир ва Барбастау қишлоқларини сув босиши хавфи мавжуд, дея таъкидлади Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 

2 апрель куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Қалияр Айтмуҳамбетов масъул этиб тайинланди. Унга табиий фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш юкланган.



Қозоғистон гидромети ҳафта охиригача минтақада сув сатҳи ошиши ҳақида огоҳлантирилди.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"